13 October 2017
00:51 - Яхши хабар: Ўзбекистонимизда прописка эстафетаси фуқаролардан жониворларга ўтди
Кейинги йилнинг 1 январдан Ўзбекистонда жониворлар идентфикацияси, рўйхатга олиниши ва рўйхатдан чиқарилиши тартиби жорий этилмоқда. Эндиликда жониворларга индивидуал рақам берилади. Жониворларнинг турига кўра идентификация бирка, маркировка, жетон, чип шаклида бўлиши мумкин. Жониворлар ҳақидаги маълумотлар электрон маълумотлар базасига киритилади. Улар яшаётган жойига прописка қилинади.

Идентификация хизмати пуллик бўлади. Тўлов нархи ва шартлари Давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади, дейилади миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган ҳужжатда.

Йирик шохли чорва, қўй-қўзи ва туялар туғилганидан 14 кун ўтиб, бир ойдан кечикмаган ҳолда, тойчоқ ва ҳўтиклар - тўрт ойлигида, чўчқа болалари - бир ойлигида, кучук ва мушуклар - уч ойлигида ҳисобга қўйилади. Жонивор сўйилгач ёки ўлгач, унинг идентификацион рақами ва ветеринар паспорти давлат ветеринария хизматига топширилади.