12 October 2017
21:20 - Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилармиш, аввал бекитилган ўзбек мактабларини очиш керак

Русларнинг АҚШдан улоқтирилиш остонасига келган Россия Бугун (РИА “Новости”) ахборот агентлиги қозоқ депутатларининг Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимни ёқлаб овоз берганини хабар қилди. Сентябр охирларида мазкур қонун лойиҳаси қуйи палата томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланганди.

Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекка кўра, ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчи автобуслар қатнови мавжуд эмас. Ҳукуматлараро битимга киритилган ўзгартиришлар кучга кирганидан сўнг икки мамлакатнинг йирик шаҳарлари ўртасида мунтазам равишда йўловчи автобуслар қатнови очилади. Қатновларни жорий йил охирига қадар йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Бундай автобулар қатнови икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни юксалтиролмайди, Қозоғистонда бур бурда нон топиш учун борадиган мардикорларимзнинг ишини қуйлайлаштиради, холос, дейди мухбиримиз. Давлат даражасидаги алоқалар юқора поғанага чиқиши учун Қозоғистон ўз ҳудларидан ўзбекларни сиқиб чиқаришни ва ўзбек мактабларини бекитишни тўхтатиши, бундан ҳам муҳим, бекилганларини очтириши керак.