09 October 2017
01:33 - Қирғизистон президентини ҳам Нурсултон Назарбой белгиламоқчи, қирғизлар ғазабда, Шавкат Мирзиё қаерда? “Ҳаракат” нима дейди?

15 октябрда Қирғизистонда президент сайловлари бўлишини “Ҳаракат” биларди, аммо бирон марта уни тилга ҳам олмаган эди. Нимага? Ўзбекларга нисбатан давлат даражасида фашистик сиёсат олиб борилаётган Қирғизистонда фашист номзодлар ўртасида гўёки президентлик пойгаси бўлмоқда. Ким ютишидан қатъий назар, Қирғизистонда фашистик режим давом этаверади. Бу режимни қирғизлар ёқтирадилар, шундай экан, сайловда ҳеч нарса ўзгармайди. Қирғиз фашизмини жазолаб, бу мамлакатни фашизмдан тозалай олдиган ягона куч Ўзбекистондир. Аммо, Ўзбекистонда Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан ҳаромий Ислом Карим тарафидан ўрнатилган тожиклар режими оёқда экан, қирғиз фашизми гуллашни давом эттираверади. Бу режим ўзбек миллатига ўзининг душманидек қарайди.

Ҳозир қирғизларнинг сайловига эътибор берганимизнинг сабаби – Марказий Осиёда лидерликни қўлга олган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Ўзбекистондан кейин Қирғизистоннинг янги президентини белгилашни ҳам ўз қўлига олиш ҳаракатига тушганидир.

Маълумки, ўтган йили сентябрь ойида ҳаромий Ислом Карим нариги дунёга жўнаганидан кейин, Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбой у ҳаромийнинг қабрини зиёрат қилиш баҳонасида Самарқандга келиб, Шавкат Мирзиёнинг президентлигига фотиҳа бериб кетгандилар.

Бир неча кун аввал Нурсултон Назарбой ҳеч кутилмаганда Остонада Қирғизистон президентлиги учун курашаётган 6 номзоднинг бири Омурбек Бабановни қабул қилди ва, шу билан, айнан уни қўллаб қувватлашини намойиш қилди. Ҳамма гап шундаки, Омурбек Бабанов 2010 йили Алмазбек Атамбев ва Роза Отунбаева тарафдорлари тарафидан уюштирилган давлат тўнтариши натижасида президентликдан ағдарилган ва қамалиш хавфи остида Белорусияга қочиб қолган Қурмонбек Бақиевнинг одамидир. Ҳозирги Президент Алмазбек Атамбаев эса, президентлик курсисига ўз одами, бир оз аввал Бош вазир бўлган Сооронбай Жээнбековни ўтқазиш ҳаракатида эди. Қолган 4 номзод бир тийинга қиммат қўғирчоқлардир.

Алмазбек Атамбаев Омурбек Бабановни қабул қилган Нурсултон Назарбойга ташланиб, шундай дейишгача борди:

“Мен барибир адолатли сайловлар ўтказтираман. Ҳар бир халқ ўз бошқарувчисини ўзи танлаши керак. Ўзига ёққан одамни бизга тиқиштирмоқчи бўлган қозоқ раҳбарларини яхши тушунаман, улар Бақиевни севишади, Бақиев қирғизларни ўққа туттириб тўғри қилган, деб ҳисоблашади.

Ҳа, Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот Қирғизистондан 20 баравар кўп, аммо у ерда қарияларга бериладиган нафақа биздан бор-йўғи 1,5 баравар кўп. Нимага? Чунки. Қозоғистоннинг бойлигини талаб кетаётганлар бор. Тўғри, Назарбаев Бабанов билан учрашганда уни ёш президент деб тилга олди. Ёш президент кимга керак? Бизгами ёки Қозоғистонгами?”

Шубҳасиз, Сооронбай Жээнбеков президент бўладими, Омурбек Бабанов президент бўладими, фарқи йўқ, улар ўзбекларга нисбатан фашистик сиёсатни давом эттираверадилар, дейди мухбиримиз.

Хўш, шуни Шавкат Мирзиё биладими, бу ҳақда у нима дейди? У бир нарса деяётгани йўқ, деса ҳам ҳеч ким унга эътибор бермайди. Чунки, Ўзбекистонда 13 йил Бош вазир бўлиб, ўзбекларнинг ўртача ойлигини (90 доллар) қозоқларникидан (700 доллар) 8 баравар кам ҳолга туширган, ўзбек профессорларини қозоқ дворникларидан кам маош оладиган қилиб қўйган, бир йилдан бери президант экан, ўртача ойликни ҳатто 91 долларга ҳам чиқаролмаган, аксинча, янада камайишига йўл очган Шавкат Мирзиёнинг фикрига қулоқ соладиган аҳмоқ дунёда йўқ.

Яна тўғри, овқат ейиш ва вақти келиб қолганда туалетга югуришдан бошқа нарса билан иши бўлмаган ўзбеклар президентлари ким эканлиги билан ҳам қизиқмайдилар. Ҳозирги аҳволимизни “Ҳаракат”нинг сайти ва Фейсбукдаги саҳифасида авваллари ҳам бир неча марта эълон қилинган қуйидаги шеър жуда тўғри изоҳлашини тан олиш керак:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
(Салласи бор муслиммиз!)
Юраверсин бошқалар,
Бош ишлатиб ҳар ерда.