22 September 2017
19:43 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқини қўллаб-қувватлашимни билдирдим
Мени кимдир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг "Avtooyna" MCHJ корхонасидаги бошланғич ташкилотининг Фейсбукдаги саҳифаси тақимига аъзо қилиб қўйибди. Дарҳол у саҳифага кириб, бу комсомоллар ташкилотини қўллаб-қувватлашим ҳақида фикримни ёзиб қўйдим:

“Мен ҳам собиқ СССРда комсомол аъзоси, кейин КПСС аъзоси бўлганман. Шу сабабли Сизларнинг комсомолсифат ташкилотларингизни тўла қўллаб-қувватлайман. Чунки, айнан ўша комсомол ва КПСС туфайли СССРдаги режим қулади. Сизлар туфайли Ўзбекистондаги режим қулайди. Бўшашманглар!