19 September 2017
07:41 - Туркиянинг янги Диёнат Ишлари Вазири Али Эрбош ишни секуляризмга ташланишдан бошлади
Билмаганлар учун билдириш керакки, Туркияда мадрасалар йўқ, баъзи университетларда илоҳият факультетлари бор, Ўзбекистодаги каби, гўёки мустақил муфтийлар йўқ, диний ишларни ҳукумат таркибидаги Диёнат Ишлари Вазирлиги олиб боради.

Шу кунларада Диёнат Ишлари Вазирлигига 1961 йилда туғилган Али Эрбош тайинланди. У 1980 йили Сакария имом-ҳатиб лицейини, 1984 йили Мармара Университетининг Илоҳият факультетида ўқишни битириб, диний соҳада илмий ишлар билан шуғулланди, фан доктори ва профессор бўлди. У маъум бир муддат Диёнат Ишлари Вазирлигида 2-чи, 3-чи даражали лавозимларда ҳам ишлаган. Сўнги йилларда у Ялова Университетининг ректори бўлган. Мана энди у Диёнат Ишлари Вазири.

Кеча Али Эрбошнинг расман вазирлик лавозимига ўтириш маросими ўтказилди. Унинг бу маросимдаги нутқида биттагина диққатга сазовор бўлган жумла бор: “Оллоҳ ва уни расулининг азалий ва абадий чақириқларини секуляризм ва ҳеч қандай қадриятларни тан олмаслик чангалида типирчиланиб ётган инсониятга етиштириш учун ҳар замондагидан кўпроқ ишлашимиз керак.”

Туркия ўз Конституциясига кўра дунёвий давлат бўлгани учун, бечора Али Эрбош ўз нутқининг антиконституцион эканлигини яшириш учун “дунёвий” сўзи ўрнига унинг инглизча таржимасини, яъни “секуляризм” сўзини ишлатган. У “секуляризм ва ҳеч қандай қадриятларни тан олмаслик чангалида типирчиланиб ётган инсоният” деганда Қуръонни ҳозрги тафсирини тан олмасдан дунёвий давлатларда яшаётган мусулмонларни, жумладан, туркларни ва инсониятнинг мусулмон бўлмаган қисмини назарда тутмоқда.

Али Эрбошни бечора дедик, аслида, у ҳамма фанатик мусулмонлар каби ақлсиз эканлигини урғулаш лозим. Чунки, ҳозир кўзи кўрлар ҳам кўриб турибдики, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми, жаҳоннинг бошқа қисми эса, энг илғор ва фаровондир. Ҳамма нарса Оллоҳдан эканлигини ҳисобга олсак, ҳозир Оллоҳ мусулмонларни эмас, айнан жаҳоннинг бошқа қисмини қўллаб-қувватламоқдаку.

Бунинг устига, бир неча кун аввал Остонда ўтказилган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида "Ислом жамияти ҳаддан ташқари қашшоқлиги, одамларнинг ақл-идроки ҳам қашшоқлиги" очиқча айтилди ва буни йиллардан бери гапириб келаётган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ҳақ эканлиги тан олинди.

Фанатик ва ақлсиз Али Эрбош ўзини вазирлик лавозимига ўтқазган Туркия Президенти Ражаб Эрдўған билан фикрдош эканлиги ўз-ўзидан маълум. Бундайлар Ислом динини ўлимга олиб борадилар. Ислом дунёси бундай ақлсизларга йўл бермаслиги ва Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, авваламбор, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш устида ишлаши шарт.

Расмда эски вазир янгисига тўн кийгизаётган пайтни кўрмоқдасиз.