19 September 2017
02:15 - Марказий Банк 1 АҚШ доллари 8077,48 сўмга тенг деб белгилади, “қора бозор” ишини давом эттираверса керак

Давлатимизнинг Марказий Банки 2017 йил 19 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади, дейилади ЎзАнинг кеча кечқурун тарқатилган хабарида. 19 давлат пулларининг сўмга нисбатан янги қийматлари белгиланибди. Мана, улардан баъзилари:

1 АҚШ доллари  -  8077,48

1 ЕВРО                  - 9646,13

1 Россия рубли      - 140, 22

1 Япония иенаси   - 72,68

1 Жанубий Корея вони  -  7,17

1 Хитой юани          - 1233,69

1 Туркия лираси     - 2350,70

Энг қизиғи, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаганлиги. Демак, “қора бозор” ишини давом эттиравериши мумкин. Тўғри, расмий ва қора бозор курслари ўртасида аввалгидек 2 баравар фарқ бўлмайди, фарқни Марказий Банк ўз мижозларининг эҳтиёжларини қанчалик қондириши белгилайди.