10 September 2017
19:24 - Остонада ЭКСПО-17 халқаро кўргазма ёпилди, аммо энди Ислом дунёси гуркираб ривожланишга бошлайди

Бу кўргазма Қозоғистоннинг пойтахтида 9 июнда очилган эди. Бугун унинг расмий бекилиш маромими бўлди.

Казинформ хабар беришича, 180 дан кўп давлатнинг иштирокида ўтган кўргазмага 3 ой ичида 33 минг артист келиб концертлар берибди, 88 киши ўзига ёқиб қолган кишига уйланиш таклифи қилибди, аммо, нима учундир, неча киши кўргазмани кўргани келгани тилга олинмайди.

Одатда бундай маросимларда халқаро кўргазманинг рамий байроғи кўргазманинг кейингиси ўтказиладиган шаҳар раҳбарига топшириларди. Аммо бу сафар, Остона шаҳрининг ҳокими эмас, кўргазмани бошқарган "ОСТОНА-ЭКСПО-17" ширкатининг раиси Ахметжан Есимов байроқни Халқаро Кўргазмалар Бюроси президенти Стин Кристенсенга тоширибди.

Хабарларда айтилмайди, аммо тахмин қилиш мумкинки, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг фан ва технологиялар саммитига келган мусулмон лидерлар ЭКСПО-17 кўргазмасингинг ёпилишига номига қатнашиб ёки қатнашмасдан, шу пайтгача Ислом дини мутлақо эътибор ҳам бермаган фан ва технологиялар соҳаси устида Остонада иш болаб юбордилар. Бу содда лидерлар бир неча йил ичида Ислом дунёсни илм-фан соҳасида дунёда биринчи ўринга олиб чиқиб, Ислом дунёсини ҳозирги қашшоқ ва қолоқликдан олиб чиқадилар.

Алдагани бола яхши, эй, кечирасиз, мусулмон яхши, деганларидек, мусулмонлар саллани осмонга отиб, улуғ келажак орзуси билан яшашга бошлашлари шубҳасиз. Нима қипти, мана 1 минг 400 йил шундай оч-яланғоч, аммо буюк орзулар билан яшамоқдамизку, энди ҳам яшайверамиз.