17 August 2017
22:25 - АҚШ маҳкамалари тарафидан уч одамфуруш ўзбекистонлик қидирилмоқда
АҚШ Божхона ва Иммиграция Назорати Хизмати (ICE) сайтида пайдо бўлган хабарга кўра, 2005 йилда одам савдоси ва фирибгарликда айбланган уч нафар Ўзбекистон фуқароси - 32 яшар Рустамжон Шукур, 35 яшар Санжар Аъзам ва 30 яшар Нодир Юнус қидирилмоқда. Шунингдек, мазкур қидирув АҚШда ноқонуний яшаган муҳожирларни ишга жойлаштириш билан шуғулланган Giant Labor Solutions (GLS) ширкатига доир тергов ишлари бошланган.

Маълум бўлишича, АҚШ махсус хизматлари 4 йил давомида GLS фаолияти устидан назорат олиб боришган. Натижада 2009 йилнинг май ойида ширкатга қарши меҳнатга ундаш ва хорижликлар билан меҳнат шартномалари борасида фирибгарликка йўл қўйиш бўйича айбловлар эълон қилинган. Ширкатнинг қурбони бўлган 40 нафар муҳожир қутқарилган.