15 August 2017
23:06 - Сенсация: Имомали Раҳмон мотам маросимларини ош бермасдан ўтказишни таклиф қилибди, ўзбеклар бундай таклифга тупирса керак

Тожикларнинг Asia-Plus сайти бу мамлакатда ҳеч қачон ҳокимятни қўлидан чиқармаган Халқ Демократик Партияси раисининг ўринбосари Саидмурод Фаттохзоданинг Миллий Лидер Имомали Раҳмон тарафидан “Анъанавий байрам ва турли маросимларни ўтказиш” ҳақидаги қонунга янгиликлар киритиш ҳақидаги таклифларини “маданий инқилоб” деб баҳолаганини хабар қилди.

Эслатиб ўтиш керакки, бу партиянинг раиси – расман Миллий Лидер унвонига эга бўлган Имомали Раҳмоннинг ўзидир.

Хабардан тушуниш мумкинки, Миллий Лидер мотам маросимларини овқатсиз ўтказиш кераклигиниҳам айтибди. Миллий Лидер айтдими, демак, тезда айнан шундай бўлади.

Яна эслатиш керакки, дунё мусулмонлари ўзбек ва тожиклардан фарқли равишда турли мотам маросимларини ош ейишга айлантириб юборишмаган. Бизда эса, бундай маросимларни одамлар аллақачондан бери “ош ейиш, ош бериш” маросими деб билишади. Бу аҳмоқона ва пасткашлик руҳидаги анаъанадан воз кечиш кераклигини ҳар қандай ақли бор одам тўғри тушунади.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё айнан Имомали Раҳмондан ўрганиб, тўй маросмиларини камтарин шаклда ўтказиш кераклигини гапиришга бошламадими? Унинг мақсади – кейинги қадамда турли мотам маросимларида ош беришни тақиқлаш бўлмайдими?

Қолаверса, Ўзбекистондаги тожиклар режими ҳам Имомали Раҳмонни Миллий Лидер деб тан олишга тайёргарлик кўрмаяптими? Бўлиши мумкин. Нега бўлмасин, унинг ошдан воз кечиш фикри жуда тўғри ва инқилобий нарсадир. Аммо, ўзбеклар қандай қилиб ошсиз ҳаёт кечиради, ахир ҳаётимиздаги асосий нарса ош-ку!!!

Қаранг-а, ўзбекларни даҳшатли янгиликлар кутмоқдами?