15 August 2017
22:04 - Қашқадарёда “Ўзтрансгаз”га тегишли газ ташиш автомашинаси портлади
15 августга ўтар кечаси Қарши шаҳрида Қарши-Бешкент йўлининг 6-километрида жойлашган “Ўзтрансгаз”га қарашли автогаражда газ ташиш автомобили портлаб кетди. Шаҳарда ўзига хос ваҳима келтириб чиқарган портлашда автомобиль ҳайдовчиси, 28 яшар йигит жабрланиб, шифохонага ётқизилган.

“Ўта кучли портлаш овози бутун шаҳарга эшитилди ва осмонга қуюқ тутун аралаш ёнғин кўтарилди”, дейди воқеа гувоҳларидан бири.