15 August 2017
21:30 - Ҳукуматда яна ўзгариш: Адлия вазири янгиланди, у қўғирчоқ эмас, ҳақиқий партия бўлган “Бирлик”ни рўйхатга олармикан?
Президент Шавкат Мирзиёнинг бугунги фамонига кўра, Русланбек Давлат Ўзбекистон Адлия вазири этиб тайинланди. 37 яшар бу йигит Хоразмнинг Шовот туманида туғилган. 2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университети, 2003 йилда Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети (магистратура), 2007 йил Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини битирган. Сўнги пайтда президентнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича маҳкамасида ишлаб келаётганди.

Собиқ вазир Музроф Икром эса Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ҳисоб Палатасига раҳбар бўлган.

Бу вазирликка ҳозир АҚШ фуқаролигини олиб, шу мамлакатда яшаётган Муҳаммадбобир Маликов раҳбарлик қилган йилларидан бошлаб, “Бирлик” Партияси расман рўйхатдан ўтиш учун курашиб ётибди. Кўрамиз, бу янги вазир нима каромат кўрсатади ва “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказмаслик учун Муҳаммадбобир Маликовдан ҳам қолишмайдиган қандай масхарабозликлар ўйлаб топади.

Тахмин қилиш қийин эмаски, янги вазир эскилардан фарқ қилмайди. Чунки, ўзбеклар ҳали адлия тушунчаси доирасида яшаш даражасига етиб келганлари йўқ. Уларни бу даражага фақат ва фақат “Бирлик” чиқаради.

Биздаги адлиянинг ҳозирги даражасини расмда кўришингиз мумкин.