14 August 2017
20:11 - Бечора Ўзбекистон: Бугунги қиймати $5 бўладиган 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага киритилади
Марказий Банк хабар беришича, шу йилнинг 22 августидан бошлаб Ўзбекистонда қиймати 50 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган бу банкнотнинг қиймати қора бозор курсига кўра, 5 АҚШ доллари атрофида.

"Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “50000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3Д” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган. Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги "Эзгулик" аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган," дейилади Марказий банк тарқатган хабарда.
Марказий Банкнинг маълум қилишича, оқ рангли сатҳнинг юқори қисмидаги махсус белги арка тасвири кўринишида бўлиб, ёруғликка қаратилганда арканинг ранги банкнот орқа томонидаги рангли фон билан тўлдирилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда энг йирик купюра 10 минг сўмлик эди, яъни қиймати 1 доллар бўлган купюра. Инфляцияни ҳисобга олсак, янги купюранинг қиймати ҳам тезда 1 долларга тушади.

Қизиқ, аслида "Бечора Шавкат Мирзиё" дейиш керакмасми?