14 August 2017
14:22 - Истанбулда ва Африканинг Покистонида жиҳодчилар туркларга ҳужум қилдилар, ўлганлар кўп

Кеча пешин соатларида Истанбул хавфсизлик хизмати кучлари жонли бомба сифтида теракт ўтказишни режалаштирилаётгани шубҳа қилинган бир ИШИДчини ушлаб, уни хавфсизлик мудирлигига олиб келишганда, у террорист тўсатдан кийими остидаги пичоқни чиқариб хавфсизлик хизматчиларидан бирини пичоқлаб ўлдирди ва қочишга бошлади. Икиинчи хавфсизлик хизматчиси уни отиб ўлдирди. “Миллиёт” газетаси хабар беришича, Хавфсизлик мудирлиги бу воқеа тўла ўрганилмагунча унинг тафсилотларини хабар қилишни тақиқлабди.

Ярим кечага яқин эса, Африкадаги Буркина-Фасо номли кичкина давлатнинг пойтахтидаги туркларнинг Aziz Istanbul ресторанига ҳужум қилган маҳаллий жиҳодчилар уни ёқиб ташладилар, камида 20 кишини ўлдирдилар, 8 киши ярадор бўлди, дейилади инглизларнинг Express газетаси тарқатган хабарда. Хабар тарқатилган пайтда ҳалок бўлганларнинг бир нафари турк эканлиги, ундан ташқари АҚШ, Канада ва Украина фуқаролари ҳам ҳалок бўлгани айтилади. Буркина-Фасо дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири эканлиги алоҳида урғуланади.

Бу ресторан унга ёпишган меҳманхонага (расмда) тегишли экани ҳам айтилган. Хабарда айтилмаса ҳам тахмин қилиш мумкинки, бу ресторанда ғарбча кўнгил очар маросимлар ўтказилган, спиртли ичимликлар ичилган ва жиҳодчилар айнан шу сабабли бу ресторанни нишонга олганлар. Жиҳодчилар қанча эканлиги, уларнинг ичидан ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги хабарда айтилмаган.,

“Буркина-Фасо” маҳаллий халқнинг тилидан “Пок одамлар ватани” деб таржима қилнади, дейди мухбиримиз. Осиёдаги Покистон давлатининг номи ҳам айнан шундай таржима қилинишини ҳисобга олиб, хабаримиз сарлавҳасида Буркина-Фасони Африканинг Покистони деб атадик.

Бу хабарга ҳам арзимайдиган воқеаларни хабар қилишдан мақсадимиз – ислом терроризми дунёнинг ҳамма бурчагида гуркираётганини кўрсатишдир.