20 July 2017
20:16 - Яхши хабар: Петербургда Ўзбекистонинг бош консуллги очилади
Россиянинг Санкт - Петербург шаҳрида келаси икки ой ичида Ўзбекистон Бош консулхонаси ташкил этилади. Шавкат Мирзиёнинг интернетдаги сайтида ёзилишича, бу борадаги қарор 19 июлда имзоланган. Ўзбекистон айни дамда Россияда иккита дипломатик ваколатхонага Москвадаги элчихона ва Новосибирскдаги Бош консулхонага эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов апрель ойида Россияда яна 5та консулхона очилиши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, бир ой муқаддам Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ташкил этилишига Россия ҳукумати розилик билдирган. Ўзбекистон консулхоналарини Екатеринбург ва Санкт-Петербургдан ташқари, Қозон, Ростов ва Владивостокда ҳам ташкил этиш режалаштирилган. Хабарнинг яхшилиги шундаки, бу мамлакатимиз иқтисодий ҳаётининг локомотиви бўлган мардикорлар бирмунча фойдалидир.