18 July 2017
22:33 - ЕИ – Ўзбекистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларда инсон ҳақлари масаласи ҳам муҳокама қилинибди. Хўжа кўрсингами?
"Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кеча Брюсселда бошлангани, йиғилишда қатнашиш учун ташқи ишлар вазирмиз Абдулазиз Комилу ерга боргани ҳақида хабар берар экан, шу йиғилишда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга боғдорчиликни ривожлантиришда ёрдам бериши ҳақида битим имзолангани устидан “Ўзбекистоннинг муаммоси боғдорчиликми?” деб кулган эдик.

Кейинги хабарларга кўра, йиғилишда фақат боғдорчилик масаласини кўриш билан чекланмаган. Ислом Карим вафотидан сўнг ўтказилган энг юқори даражали сиëсий сўзлашувларда Ўзбекистондаги демократия¸ инсон ҳақлари вазияти ҳам муҳокама қилинибди. Бу ҳақда ўзаро учрашувдан сўнг ЕИнинг ижрочи раҳбари, Эстония Ташқи Ишлар Вазири Свен Миксер ва Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баëнот бердилар:

- Биз 2005 йилги воқеаларни бу учрашувда муҳокама қилганимиз йўқ. Аммо бу биз нозик масалаларни муҳокама қилишдан тийилдик¸ дегани эмас. Учрашувда инсон ҳақлари¸ фундаментал эркинликлар ва қонун устиворлиги каби мавзуларда обдон гаплашдик¸ - деди ЕИ расмийси жумладан.

Абдулазиз Комил эса, бу ҳақда шундай деган: “2005 йилги Андижон воқеаларини муҳокама қилмадик. Биз бу воқеалар юзасидан кенг кўламли ва чуқур тергов ўтказганмиз. Ҳозиргача бу воқеаларга оид савол берган ҳамкорларимизнинг ҳаммасига ҳар томонлама қаноатланарлик жавоб бериб бўлинган.”

Сиëсий сўзлашувлардан сўнг ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид келишувга эришилгани ҳам хабарларда айтилмоқда.

Қизиқ, Эстония Ташқи Ишлар Вазири Свен Миксер Ўзбекистон инсон ҳақларининг топталаш даражаси бўйича дунё давлатлари рўйхатида биринчи ўринларда туришини билармикан? Билса, бу ҳақда нималар деди? Минг афсуски, тарқатилган хабарларда бу саволларга жавоб йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, Брюсселда учрашув хўжа кўрсинга ўтказилган. Боғдорчилик масласидаги келишув эса, масхарабозликдан бошқа нарса эмас.