17 July 2017
22:32 - Санкт Петербургда ҳамюртимиз ўз аёлини ўлдириб қўйди

Санкт-Петербург шаҳар Адмиралтейский райони полиция бошқармаси расмийларига таяниб, politexpert.net нашрининг ёзишича, 16 июл соат 03.10 да Декабристлар кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида 30 яшар Ўзбекистон фуқароси ўз хотинини ўлдириб қўйган. Маълум бўлишича, у ўзаро маиший жанжал чоғида ўзини тутолмаган ва 27 яшар рафиқасининг қотилига айланган. Энди у бутун умрини, ёки катта қисмини ўрис қамоғида ўтказади.

Хабарда на эркакнинг, на ўлдирилган аёлнинг исмлари келтирилган.