15 July 2017
11:15 - Тошкент хонадонларидан бирида 2 болакай димиқиб ўлди
Бир неча кун аввал Ўзбекистонда давом этган аномал иссиқ пайтида икки нафар ёш бола квартирада қаровсиз қолдирилгани ва уларнинг фожиали ўлим топгани ҳақида маҳаллий матбуот хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 10 июль куни Чилонзор туманида 26 ёшли аёл квартирадаги барча деразаларни беркитиб, уч нафар фарзандини уйда ёлғиз ташлаб кўчага чиқиб кетган, болалар иссиқда димиқиб ўлишган.

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлими вакилига кўра, уч ва беш ёшли икки қизалоқнинг ўлими юзасидан унинг онасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.