14 July 2017
22:14 - Кадр алмаштириш ўйини давом этмоқда: Шайхонтоҳур тумани ҳокими ишдан олинди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмаига кўра, бугун Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими Ойбек Миртемир бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган. У 2016 йилнинг октябридан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётганди.

Энди туманга асли солиқчи бўлган Одилхон Рустам раҳбарлик қилади. У 2016 йилдан буён “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига раҳбарлик қилиб келган бўлиб, шу ой бошида унинг ўрнига “Ўзавтосаноат” компанияси раиси ўринбосари Тоҳир Жалил тайинланганди.