11 July 2017
21:42 - Жуда қизиқ: “Пахтакор” стадиони янгиланади

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби президенти Бобур Шодининг маҳаллий нашрларга берган интервьюсида келаси икки йил ичида ҳозирги стадион ўрнида усти ëпиқ 30 минг кишилик янгиси қурилиши айтилади. “Пахтакор” янги стадионининг замонавий технологиялар билан жиҳозланган Тошкентдаги 2-чи стадион бўлиши кутилмоқда.

Бобур Шодига кўра¸ қурилишнинг молиявий ҳисоб-китоби тайëр ва яқин кунларда янги стадион лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилади. Аммо¸ клуб президенти лойиҳанинг қиммати ва унга пулнинг қаердан олинишига ойдинлик киритимади.

1956 йилда ишга тушган мазкур стадион ўзбек футболи тарихини ўзида акс эттирган, 35 минг томошабин сиғадиган ўзига хос тарихий мажмуадир, дейди мухбиримиз.