27 June 2017
22:05 - Журналистлар касб байрамини нишонладилар, Шавкат Мирзиё уларга табрик йўллади, бу соҳада ўзгаришлар бўладими?
Бугун Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз касб байрамларини танатана қилишди. Сана муносабати билан Тошкентдаги Миллий Театрда ўтказилган тадбирда президент Шавкат Мирзиëнинг матбуот ходимларига йўллаган табриги ўқиб эшитирилди. Сўнг театрга келган журналистларга байрам туҳфаси сифатида “Мирзо Улуғбек” спектакли намойиш қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида матбуот ходимларининг фарзандларига истироҳат боғларида атракционларга бепул чипталар берилди. Минг афсуски, бу тадбир доирасида ҳам, Шавкат Мирзиëнинг табрикномасида ҳам Ўзбекистонда матбуот эркинлиги тарафига қараб юриш бўлиши ҳақида гапирилмаган. Демак, бизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари масхарабозликдан фарқи бўлмаган шаклдаги фаолиятини давом эттираверадиларми?