27 June 2017
21:38 - Ислом Каримнинг қайнижияни Ўзбекистонга топширилмаса керак
Украина Миграция хизмати марҳум президент Ислом Каримнинг қайинжияни Акбарали Абдуллага қочқин мақоми берди ва шу билан унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш эҳтимолини деярли йўққа чиқарди. Киев шаҳар прокуратураси матбуот котиби Надежда Максимец Акбаралига Украинадан бошпана берилиши ортидан унинг экстрадицион ҳибсдан озод этилганини билдирди.

Ҳолбуки, Ўзбекистон Бош Прокуратураси бу ўғриваччани давлат мулкини ўзлаштириш, хориж валютасини яшириш, мансабга совуққонлик билан қараш ва жиноий фаолиятдан олинган юзлаб миллион долларни ювишда айблаб қидирувга берганди.