26 June 2017
19:23 - Ниҳоят бошланди: Санъаткорларнинг Youtube каналига чиқишига тўсиқ қўйилди
Шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензиясига эга барча санъаткорларнинг ижод маҳсулотлари, клип ва қўшиқлари халқаро интернет тармоғи, хусусан, Youtube каналига тўғридан-тўғри қўйилиши таъқиқланди. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими Одилжон Абдуқаҳҳорга кўра, бунга муассаса қошида ташкил этилган кенгаш рухсат бериши лозим. Аксинча, “Ўзбекконцерт” хонандага берилган лицензияни бекор қилиши мумкин.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг бундай қарорга келишига сабаб - қўшиқ ва клиплар, хонандаларимизнинг видео маҳсулотлари савияси пасайиб кетаётганидир. Ана шу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фильтр ўрнатилди. Эндиликда ҳеч бир санъаткор ўз-ўзидан маҳсулот яратиб, уни оммага тақдим қила олмайди. Буни асло цензура деб, тушунмаслик керак. Бундан халқимизнинг дидини ошириш кўзланган” дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Нима ҳам дердик, дейди мухбиримиз: Бошланди! Офарин, Шавкат Мирзиё жаноблари ва бечора “Ўзбекконцерт” ҳамда ўзбек санъаткорлари!