25 June 2017
15:18 - Рамазон байрами намози учун жомега келган Туркия Президенти Эрдўғон қисқа пайтга хушидан кетди

Туркияда Рамазон байрами бугун нишонланмоқда. Ҳамма ахборот воситалари Президент Ражаб Эрдўғон эрталаб Истанбул яқинидаги Оташаҳар шаҳарчасидаги Мимар Синан жомесига келиб намоз қилганини билдирдилар. У намоздан кейин журналистлар олдига чиқибди ва бир-икки оғиз сўз билан ҳаммани табираклагач, “Бугун шакар кассалиги туфайли қон босими юксалиб, мувозанатимни йўқотдим. Худога шукр, тезда ўзимга келдим. Ҳозир яхшиман”, дебди.

Кейин Ражаб Эрдўғон журналистларнинг саволларига жавоб бергани, Қатар давлати атрофидаги жанжаллар хусусида қисқа нутқча ҳам сўзлаганидан тушунса бўладики, у ўзини яхши хис қилган. Аммо, хабарларда чалкашликлар кўп. Масалан, ҳамма хабарларда Эрдўғон намоз олдидан бироз роҳатсиз бўлгани айтилади, айни замонда, унинг атррофида ўтирган бошқа намозхонларнинг гапларига асосланиб, Эрдўғон имомнинг намоз олдидан айтаётган ваъзи пайтда ўтирган жойидан ёнига йиқилиб тушгани, қўримачилари дарҳол уни ўраб олиб, замбилда ВИП хонага олиб тушиб кетишгани билдирилади.

Жоме олдига тез ёрдам машиналари ҳам етиб келгани, яқин орадаги касалхоналада тревога кўтарилганини ҳам хабар қилган ахборот воситалари, асосий нарсаларни, масалан, Эрдўғон намоз қилган-қилмагани, Имом уни кутиб намозни тўхтатиб-тўхтатмагани, Эрдўғон ВИП хонасида қанча вақт қолганини умуман тилга ҳам олмаганлар. Тахмин қилиш мумкики, Эрдўғоннинг диктатураси тўла ўрнатиб бўлинган Туркияда, унинг қўримачилари журналистларга хабарларда воқеанинг тафсилотларини бермаслик хусусида буйруқ берганлар. Бундай ҳолатда, биронта ахборот воситаси тўлароқ хабар берса, уни дарҳол фатхулла-гуеленчилкда айблаб, ёпиб ташлашлари шубҳасиздир. Ҳозир бир қатор газеталар шу усул билан ёпиб ташланди, жуда кўп журналистлар ҳибсга олинди, уларнинг устидан терговлар давом этмоқда, ҳеч шубҳасиз, уларнинг кўпчилиги катта муддатга қамалади.

Эрдўғоннинг соғлиғи масаласига қайтсак, “Ҳаракат” Агентлиги шу йил 23 майдаги хабарида Ражаб Эрдўғон катта бир йиғилишга Истанбулга келган Россия ва Юнонистон бош вазирлари билан аввалдан 22 майга эълон қилинган учрашувларини охирги дақиқада бекор қилиб, ўзи йўқ бўлиб қолганини, аммо эртаси куни, яъни 23 майда қандайдир 3-ча даражали маросимга келиб қатнашганини билдирар экан, шундай таҳлил ҳам берган эди: “Авваллари Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳақида кўп марта ёзганимиздек, Ражаб Эрдўғоннинг докторлари уни турли дорилар билан шишириб, бугунги маросимда қатнашоладиган даражага олиб чиққаннлар. Расмдан кўриниб турибдики, унинг соғлиғи ҳали ҳам яхши эмас.”

Охирги кунларда Эрдўғоннинг асосан ифторларда сиёсий лекциялар ўқиётган пайтидаги расмларидан ҳам кўриниб турибди, унинг қандайдир жиддий касаллиги бор. Шубҳа йўқки, уни намозга ҳам шишириб олиб келишган, аммо бу ҳам фойда бермай қолган.

Расмда – Ражаб Эрдўғон бугун Мимор Синан жомеси олдида.