21 June 2017
20:51 - Туркиянинг йирик Зироат Банки Ўзбекистонда иш бошлаши аниқ бўлди
Ўзбекистонда бир ой ичида Туркия Зироат Банкининг филиали иш бошлайди деди Республика Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида Бош вазир Абдулла Орип. Унга кўра, бу банк филилали очилиши ортидан Туркия ҳукумати Ўзбекистонда кичик бизнесни кредитлаш юзасидан “500 миллион долларлик ўз линиясини очади”. Банки филиали иш бошлаши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам хабар бергандик.

Шунингдек, қатор оммавий ахборот воситалари Туркиянинг Demir Holding ширкатига қарашли бўлган Demir супермаркетлари яқин келажакда Тошкентда қайта иш бошлаши мумкинлиги тўғрисида ёзмоқда.