22 May 2017
20:14 - Қизиқ: Туркия Президентига Россия ва Юнонистон Бош вазирлари билан учрашувларни бекор қилиб, уйига бекинди
Бугун Истанбулда Қораденгиз Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи 12 давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлмоқда. У ерда асосан аъзо давлатларнинг бош вазирлари тўпланганлар. Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон уларни Истанбулдаги машҳур Долмабоғча Саройида тушлик овқат билан меҳмон қилиши, тушликдан олдин ёки кейин Россия ва Юнонистон бош вазирлари Дмитрий Медведев ва Алексис Ципрас билан алоҳида учрашувлар ўтказиши аввалдан режалаштирилган эди.

Аммо, бугун тўсатдан Ражаб Эрдўғон Россия ва Юнонистон бош вазирлари билан учрашувларни бекор қилгани, ўзи бераётган тушлик овқат маросимига боролмаслиги ва Истанбулдаги уйига кетгани маълум бўлди. Тушлик овқатга унинг ўрнига Туркия парламенти раиси Исмоил Қаҳрамон келди.

Кечагина ўз партиясининг раислигини ҳам олган Ражаб Эрдўғон елкасига тушган оғирликка чидай олмади, шекилли. Яқинда у бош вазирликни ҳам олади. Унда нима бўлади?