20 May 2017
23:32 - Шавкат Мирзиё Ар-Риёдга етиб келди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига бугун етиб келгани ҳақида ЎзА хабар тарқатди.

Ар-Риёдда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ва фахрий қоровул саф тортгани айтилса ҳам, меҳмонни ким кутиб олгани ЎзАнинг хабарида айтилмайди. Табиий, Саудия Подишоҳи Доналд Трамп билан овора бўлгани сабабли, Шавкат Мирзиёни шахсан ўзи кутиб ололмаган бўлса керак.

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёнинг Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан учрашувларида мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Хабарга ҳеч қандай расм қўйилмаган.