18 May 2017
14:22 - Бокуда ўтаётган IV Ислом Бирдамлик Ўйинларида Ўзбекистон 4-чи ўринда кетмоқда

Маълумки, “Исломиада” деб ҳам аталадиган Ислом Бирдамлик Ўйинлари – Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатлар спортчиларининг 2005 йилдан бери ҳар 4 йилда ўтказиладиган мусобақаларидир. IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари 5 кундан бери Бокуда ўтмоқда.

Озорбайжон ахборот воситалари эълон қилиб бораётган маълумотларга кўра, бугунгача 137 медаль (54 олтин, 45 кумуш, 38 бронза) олган Туркия спортчилари биринчи ўринда. 2-чи ўринда Озарбайжон - 99 медаль (50 олтин, 29 кумуш ва 20 бронза), 3-чи ўринда Эрон 54 медаль ( 14 олтин, 17 кумуш, 23 бронза).

Ўзбекистонимиз 4-чи ўринда - 43 медаль (8 олтин, 12 кумуш, 43 бронза). Саудия Арабистони 10-чи (умумий медаллар сони 9), Қирғизистон 12-чи (умумий медаллар сони 8), Туркманистон 14-чи ўринда (умумий медаллар сони 7).

Яна маълумки, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотида 57 давлат бор, ҳозир Қозоғистон унда раислик қилмоқда. Аммо Бокудаги ўйинларда 19 давлат иштирок этмоқда, Қозоғистон ва Тожикистон уларнинг ичида йўқ.