18 May 2017
08:43 - АҚШнинг Президенти Доналд Трампга қарши масхарабозлик ўйинлари давом этмоқда. Буёғи нима бўлади?

Сайловолди кампаниси пайтида Доналд Трампга қарши бўлган АҚШнинг сиёсий элитаси ва асосий оммавий ахборот воситалари ҳали ҳам алам ичида тирноқ остидан кир қидириш билан оворалар. Уларнинг мақсади аниқ - Доналд Трамп тақимидаги баъзи одамларни АҚШ манфаатларига зид равишда Россия ва унинг Президенти Владимир Путин билан ҳамкорлик қилганларини, Россия Трампнинг ғалабасига яширин йўллар билан ҳисса қўшганини исботлаш ва импичмент йўли билан Доналд Трампни президентлик курсисидан улоқтириш.

АҚШ тарихда бундай жанжалли воқеалар бўлган. Иккита муҳимини эслатамиз.

Биринчиси. 1972 йили иккинчи муддатга президент бўлиб сайланган Ричард Никсон сайловолди кампанияси даврда президентлик лавозимидан фойдаланиб, ўз рақиби устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги тасдиқланмаган шов-шувларга чидай олмасдан, 1974 йили, яъни ҳали иккинчи муддати битмасдан истеъфога кетворган эди.

Иккинчиси. 1993 йилдан 2001 йилгача, яъни икки муддат президентлик қилган Билл Клинтон Оқ Уйдаги кабинетида Моника Левинская исмли ёш стажер аёл билан жинсий алоқаларда бўлгани исботланиб, катта жанжал бўлишига қарамасдан истеъфога кетмаган, унга қаршилар ишни импичменигача олиб боролмаган эдилар.

Доналд Трампга қарши қўйилаётган айблар тўғри бўлса, у президентликдан кетказилиш керак, дейди мухбиримиз. Аммо, шу пайтгача қўйилаётган айбларининг биронтасига оид пичоққа илинадиган, ишонса бўладиган ёки исботланаётган факт йўқ. Ҳаммаёқда масхарабозликни эслатувчи гаплар бор, холос.

Тўғри, аввал хабар қилганимидек, Доналд Трамп президентлик курсисига ўтиргандан кейин, Пентагоннинг Истиҳборот Бошқармаси собиқ раҳбари Томас Флинн унга миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлди. Доналд Тампнинг душманалари Томас Флинн Пентагондаги ишидан кетгач, русларнинг Russia Today телеканали билан ҳамкорлик қилгани, бу телеканалнинг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Владимир Путиннинг олдида тушган расми борлигини ўртага чиқардилар. Russia Today телеканали билан ҳамкорлик қилишни сотқинлик деб бўлмаса ҳам, бу факт АҚШ президентига масҳлатчиси бўлган одамнинг биографиясидаги қора доғ эди. Буни тушунган Донлд Трамп Томас Флинн дарҳол истъфога жўнатди.

Аммо, Конгресснинг мухолифатдаги аъзолари ва йирик ахборот воситалари ҳали ҳам тирноқ остидан кир қидириш билан оваралар. Уларнинг ташаббуси билан АҚШнинг Федерал Тергов Бюроси (ФТБ) русларнинг сўнги президентлик сайловдаги ролини ўрганиш учун иш бошлади. Доналд Трамп ФТБ раҳбари Жемс Комийни, кейинчалик маълум бўлишича, у Конгресс комиссияси олдида берадиган кўрсатмаларидан аввал Оқ Уй ходимларига ахборот беришдан қочгани учун, ишдан бўшатди ва тўғри қилди. Аммо,  Жемс Комий ўзининг ишдан бўшатилгани ҳақида  Доналд Трампга ёқмайдиган комментарийлар бераётган бўлса ҳам, Россиянинг сайловларга таъсири ҳақида биронта жиддий факт борлигини гапираётгани ҳам йўқ. Бундай факт йўққа ўхшамоқда.

Аммо, бўлаётган масхарабозлик ўйинлари АҚШнинг халқаро обрўсини туширишдан ташқари, АҚШнинг ўта кучли демократик структураларига жиддий зарба бўлиши, АҚШда менталитети демократиядан узоқда бўлган лотин амрикалик ва мусулмон муҳожирлар сони ортиб бораётганини ҳам ҳисобга олсак, АҚШ дунёдаги лидерлик ролини йўқотиши мумкин. У ҳолда лидерлик, баъзилар ўйлаётгандек Россияга эмас, Хитойга ўтишининг эҳтимоллиги катта. Келажагимизнинг асосий муаммоси шу бўлиб қолмайдими? Хитой ислом фанатизмидан чиқаётган хавфларни демократиядан узоқ бўлган усуллар билан тезда бартараф қилиши мумкин, аммо бу билан иш битмайди. Хитойнинг ўзи дунё демократиясига хавф солиши мумкин.