27 April 2017
21:45 - Шавкат Мирзиё АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги Қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиё кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги Қўмондони, генерал Жозеф Леонард Вотелни кечаёқ қабул қилгани ҳақида ЎзАга асосланиб ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари хабар қилдилар.

Маълумки, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги Афғонистон, Ироқ ва Сурияда давом этаётган ва асосан исломий террористик гуруҳларга қарши бўлган урушлар билан шуғулланади. Афғонистон қўшнимиз бўлгани, ҳозир у ерда исломий террористик гуруҳларнинг жонланиши кучаяётгани, исломий терроризм Марказий Осиё остонасига келиб бўлганини ҳисобга олсак, бу учрашув жуда муҳим бўлган бўлса керак. Аммо, тарқатилган хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, терроризм масаласи умуман тилга олинмайди.

Лекин, Жозеф Вотел Ўзбекистон Президентивга қабул учун самимий миннатдорлик билдиргани, Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш давом эттиришга АҚШ тайёр эканини айтгани урғуланади. Аслида, булар – хўжа кўрсинга айтилаётган гаплардир.

Табиий, хабарларда меҳмон ва мезбоннинг умумий расми йўқ. Биз ҳам хабаримизга меҳмоннинг расмини қўйишдан бошқа йўл тополмадик.