27 April 2017
20:52 - Ўзбекистонга ЕИнинг Марказий Осиë бўйича махсус вакили келди
Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Европа Иттифоқининг Марказий Осиë бўйича махсус вакили Петер Бурянни қабул қилди. Вазирлик расмий баëнотида айтилишича¸ учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги сиëсий¸ савдо-иқтисодий ва молиявий-техник соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги вазияти ва истиқболи муҳокама қилинган.

Баëнотга кўра¸ томонлар учрашувда шунингдек Европа Иттифоқи - Марказий Осиë вазирлари учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайëргарлик билан боғлиқ амалий ишлар ҳам кўриб чиқилган. Аммо, ҳозирча бу вазирлар учрашуви қачон ўтказилиши айтилаётгани йўқ.