25 April 2017
01:41 - Россиянинг 5 та шаҳрида янги консулхоналар очилади, уларнинг фаолияти қониқарли бўладими?
Кеча Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов Ўзбекистон ҳукуматининг кейинги йил ярмига қадар Россия Федерациясида 5 та янги консулхона очиш борасида иш олиб бораётганини билдирди. У Москва ва Новосибирск шаҳарларида консуллик бўлимлари мавжуд эканлиги, аммо уларнинг фаолияти қониқарсиз эканлигини тан олди.

Янги консулхоналар Санкт-Петербург, Қозон, Ростов, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида очилиши кўзда тутилмоқда экан. Қизиқ, дейди мухбиримиз, Жавлон Ваҳобов Москва ва Новосибирскдаги консулликларнинг фаолияти қониқарсизлигининг сабаблари, уларнинг фаолиятини қониқарли қилиш учун нималар қилинаётгани ҳақида гапирмаётган экан, янги консулхоналар ўзидан-ўзи яхши бўлишига ишонмоқдами?