24 April 2017
22:09 - АҚШ долларининг расмий курси ҳам, реал курси ҳам ошди
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки ўрнатган расмий курс 3700 сўмлик довондан ошди. Эндиликда статистик ҳивоботлар ва мажбурий тўловлар учун АҚШ долларининг расмий курси 3705 сўмни ташкил қилади.

АҚШ долларининг қора бозордаги курси эса, бугун 7800 сўмга чиқди. Саррофлар бу қийматнинг яна ошишини тахмин қилишмоқда.

Демак, ҳозирча Шавкат Мирзиёнинг расмий курсни реал курсга тенглаштириш йўли билан қора бозорни йўқ қилиш режаси амалга ошадиганга ўхшамаяпти.