22 April 2017
09:04 - Ўзбеклар ким ўзи? Алишер Навоийга кўра, улар одам эмаслиги аниқ, ўрисчасига обывателлар тўдасими?

Авваламбор эслатиш керакии, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ўз вақтида шундай деган:

Одамий эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидан ғами.

Баъзи манбаларда Алишер Навоий бироз бошқача ёзгани ҳам айтилади:

Одамий эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ва дин ғамидан ғами.

Хўш, халқимизнинг аҳволи қандай, унинг қандай ғами бор ва ўзбеклар бу ғамга қандай қарайдилар? Мана аҳволимиз, мана ғамларимиз:

- Ўзбекистон инсон эркинликлари бўйича машҳур Фридом Хаус (Freedom House) ташкилоти тарафидан тузилган жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўриндадир. Қирғин-барот уруш ичидаги Сурия давлатидагина инсон эркинликлари бўйича аҳвол Ўзбекистонимиздан ёмон.

- қирғиз фашистлари 2010 йилда ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбек миллати ҳамма тешикларини қисиб ўтирди.

- миллиондан кўп ўзбеклар йиллаб-ойлаб оиласини кўрмасдан чет элларда қуллардек ишлаётгани, мамлакатимизда ўртача ойлик қўшни Қозоғистондан 5-6 баравар камлиги, ўзбек профессорлари ва сенаторлари қозоқ дворникларидан кам маош олишига ўзбеклар чидаб ўтирибдилар.

- қўшни мамлакатларда ўзбекларни она ерларидан сиқиб чиқариш ва ўзбек мактабларини бекитиш давлат сиёсатига айлангани, тахминан 5 миллон ўзбек яшайдиган Афғонистонда битта ҳам ўзбк мактаби йўқлиги билан ўзбек миллатининг иши ҳам йўқ.

- Динимизнинг аҳволига қаранг. Ислом дунёси ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми. Мусулмонлар охирги минг йил ичида биронта янгилик яратолмадилар, биронта кашфиёт қилолмадилар ва ҳозир насронйлар ҳамда яҳудийлар яратган замонавий дунёда уларга хизматкор бўлиб яшамоқдалар. Агарда жаннатсимон ҳаёт даражасига чиқиб бўлган Ғарб, Япония, Жанубий Корея ва Австралия эшикларини очса, мусулмонлар ўз динларидан ҳам воз кечиб, ўша давлатларга кўчиб кетишга тайёрлар. Мутлақо кўпчилик ўзбекларнинг бу аҳволимиз билан иши ҳам йўқ.

Демак, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг юқорида келтирилган сўзларидан келиб чиқсак, бутун миллат ва умматимиз одам сифатини йўқотиб бўлдими?

Хўш, одм бўлмасак, киммиз ўзи?

Миллат ва умматимизни пода билан тенглаштириш - сўз бойлигимиздаги камчиликлардан келиб чиқмаяптими? Ундай бўлса, бошқаларнинг сўз бойлигидан фойдаланиш керакмасми?

Масалан, ўрисларда ОБЫВАТЕЛЬ деган сўз бор.

Tермин «обыватель» - в современном языке - ограниченный человек с мещанскими взглядами. Мещанин — это человек, для которого характерны такие черты, как мелочность, скупость, отсутствие твёрдых убеждений, чувства ответственности перед обществом.

Яъни, ОБЫВАТЕЛЬ – ҳеч нарсага қатъий эътиқоди бўлмаган, назари паст, зиқна, жамият ва миллат олдида маъсулият сезмайдиган, дунё қараши ўта чекланган одамдир.

Шундай экан, Алишер Навоий айтганидек, одам сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларни расмдаги пода билан солиштирмасдан ва ҳақорат қилмасдан, ўрисчасига ОБЫВАТЕЛлар тўдаси десак, маданийроқ бўлмайдими?