19 April 2017
19:11 - Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдоғонни референдумдаги ғалаба билан қутлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни 16 апрелдаги референдумдаги ғалабаси билан табриклади. Шавкат Мирзиё ўз табригида Туркия раҳбарига муваффақият тилаган, икки мамлакат орасидаги муносабатлар янги сифат босқичига кўтарилишига умид билдирган.

Туркияни парламент давлатидан расман президентлик давлатига айлантиришга изн берадиган, аслида, Туркияни янада исломлаштиришга йўл очадиган конституциявий ўзгартиришларни ёқлаб 16 апрелдаги референдумда 51,4 фоиз сайловчи овоз бергани эълон қилинди.

Аввалги хабаримиздан маълумки, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатга кўра, бу рефередумда конституцион ўзгартиришлар киритишга қарши бўлганлар феълан ғалаба қозондилар. Абдураҳим Пўлат айнан уларни табриклади.