27 March 2017
21:22 - Ўзбекистонга Жанубий Корея ҳукумати делегацияси келади
Мазкур ҳафта сўнгида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, айни замонда, Таълим вазири ҳам бўлган Ли Чжун-Сик бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Жанубий Корея таълим вазирлигига кўра, Ли Чжун-Сик 27 мартдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафарини бошлади. Демак, у аввал Қозоғистонга келади ёки келиб бўлган.

Ли Чжун-Сик Ўзбекистонда мамлакат расмий шахслари билан музокаралар ўтказади. Томонлар давлатлар ўртасида стратегик муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.