27 March 2017
19:47 - “Бирлик”чи Саидкарим Наби Оқдарёдаги санаторийда заҳарланди
Самарқанд вилоятида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбарларидан бири Саидкарим Ғани вилоятнинг Оқдарё туманидаги “Устоз” санаториясида овқатдан заҳарланди. У билан бирга яна 10 киши заҳарланган. Улар керакли муолажаларни олдилар.

Маълум бўлишича, санаторийда дам олувчилар сифатсиз гўшт маҳсулотидан заҳарланишган.

“Аҳволим яхши. Тиббий муолажалардан сўнг оёққа турдик. Заҳарланиш сифатсиз гўштдан келиб чиққан. Ошпазни ишдан ҳайдашди” дейди Саидкарим Наби “Ҳаракат” мухбири билан суҳбатда.

Саидкарим Набини шу йил 28 январ куни Тошкентда ўтказилган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг кенгайтирилган мажлисида ҳам қатнашган. Ўша мажлис қатнашчиларининг расмида у охирги қаторлардан бирида турган икки аёлнинг орқасида турибди. Расмни катталаштириш учун уни курсор билан босинг.