27 March 2017
10:05 - Ўта қизиқ: Тожикистонда 4 кунлик рус-тожик ҳарбий машғулотлари бошланди

Тожикларнинг мустақил ASIA-Plus ахборот агентлиги хабар беришича, бугун Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги 7 гарнизонда 40 минг тожик аскарининг иштирокида кенг кўламли рус-тожик қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди. Машғулотлар 4 кун давом этади. Россия тарафидан ҳарбий машғулотларда Марказий Ҳарбий Округ ва 201-чи Россия ҳарбий базасининг аскарлари, узоққа учадиган учоқлари бор бўлган авиацион гуруҳлар иштирок этадилар. Маълумки, русларнинг 201-чи ҳарбий базаси узоқ йиллардан бери Тожикистонда жойлашган.

Машғулотлар икки мамлакат Мудофаа вазирликларининг ҳамкорлик режалари асосида Тожикистон Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Имомали Раҳмоннинг топшириғи билан ўтказилмоқда экан.

Яна шу нарса ҳам маълумки, икки тожик президент - Ислом Карим ва Имомали Раҳмон узоқ йиллар чиқишолмай келганлари туфайли, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий қарама-қаршиликка ҳам боришлари мумкин деб ҳисобланарди, бунинг баҳонасида Тожикистон рус қўшинларининг 201-чи базада ўрнашиб олишларига йўл бериб келмоқда эди.

Мана тожикларнинг биттаси, яъни ҳаромий Ислом Карим оламдан ўтди. Савол туғилиши табиий: Ҳозир Тожикистонда бундай ҳарбий машғулотлар ўтказиш кимга ва нимага керак бўлиб қолди?

Расмда – тожик ҳарбийси.