25 March 2017
02:11 - “Ҳаракат” қачон тузилгани, унинг мақсадлари ҳақида ўқувчимиздан савол ва “Ҳаракат”нинг жавоби

Ўз исмини ҳам кўрсатган ўқувчимидан шундай хат келди: “Salom sayt mamuryati.Sizlarga savollarim bor edi. lozim ko'rsangiz javob bersangiz. harakat.net qachon tuzilgan? kim tomonidan tuzilgan? qanday maqsadni o' z oldiga qo'ygan?”

“Ҳаракат”нинг жавоби: Ҳа, ўқувчимиз ўз исмини ҳам кўрсатган, аммо жавобни фақат унинг адресига жўнатмасдан сайтга қўяётганимиз туфайли, унинг рухсатисиз исмини очиқлашни истамадик. Жавобимиз эса қуйидагича.

Ҳамма нарсани Ўзбекистон мустақилликка эришишида асосий роль ўйнаган “Бирлик” халқ ҳаракатининг (ҳозирги номи – “Бирлик” Партияси) феълан жарчиси бўлган “Ҳаракат” номли уч ойлик илмий-сиёсий ва иқтисодий журнални 1995 йилда чиқаришдан бошлаган эдик. Балки, бизга савол берган ўқувчимиз билмаслиги ҳам мумкин, Ўзбекистон узоқ йилларлдан бери сиёсий ҳуқуқлар ва инсоний эркинликлар бўйича дунё мамлакатлари рўйхатида охирги ўринларда туради. 2015 йилнинг рўйхатида охиридан учинчи эдик, биздан орқада фақат Сомалия ва Сурия бор эди. 2016 йил натижалари бўйича, Сомалия ҳам биздан олдинга чиқибди, биз энди охиридан иккинчимиз, охирги ўринда ҳали ҳам қонли уруш ичидаги Сурия турибди. Ўзбекистонда мавжуд режимдан мустақил бўлган биронта ахборот воситаси йўқлигини ҳам ҳамма билади.

Шуларни ҳисобга олиб, “Ҳаракат” журнали яратишдан биринчи мақсадимиз - Ўзбекистондаги мавжуд режимдан мустақил бўлган ва ўзбекларни ҳақиқий хабарлар билан таништирадиган, Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни тўғри таҳил қилоладиган ахборот воситаси яратиш эди. Кейинчалик “Ҳаракат” журналини икки ойда бир чиқадиган нашрга айлантирдик, кейинчалик унинг ҳамма сонлари “Ҳаракат” сайтига қўйилди, истаганлар улар билан сайтимизда танишишлари мумкин.

“Ҳаракат”нинг яна бир мақсади бор эди. Бу – мусулмонларганинг асосий шиори “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат” бўлиши кераклигини эслатиш, қолаверса, бу шиорни ҳамманинг миясига сингдиришдир. Чунки, нафақат ўзбеклар, балки, бутун дунё мусулмонлари бу сўзларни унутиб, ривожланиш учун ҳеч нарса қилмасдан, Оллоҳдан баракат кутиш билан оворалар. Айнан шу сабабдан, Ислом дунёси ҳозир жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмидир.

“Ҳаракат” журналининг асосчиси ва уни яратувчи гуруҳнинг раҳбари - “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат бўлган. Журнал Туркияда чоп этиларди ва Москва орқали Ўзбекистонга олиб келиниб, шу ерда тарқатиларди. Бу иш осон бўлмаганлигини ҳар ким тушунса керак. Вақти келади, ҳеч шубҳасиз, журналнинг тиражини Ўзбекистонга олиб бориш йўлида бўлган саргузаштли ғаройиб воқеалар ҳақида кинолар қўйилади.

Интернет ҳамма ерга кириб боргандан кейин, “Ҳаракат” журнали harakat.net сайтига ҳам қўйилди. Унинг охирги, 75-чи сони 2008 йилнинг охирида чиқди. Кейин молиявий сабаблар туфайли “Ҳаракат”ни чиқаришни тўхтатдик.

Шу асрнинг бошларидан бери “Ҳаракат” Ахборот Агентлигини ишлатмоқдамиз. Унинг мақсади билан “Ҳаракат” журналининг мақсади бир – ўзбекларга ҳақиқий хабарлар етказиш ва Ўзбекистонда ҳамда жаҳонда бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқий таҳлилини бериш.

2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда, жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтириб, миллат сифатини йўқотганларига баҳони айнан “Ҳаракат” Агентлиги берди. Сони миллиондан ҳам ошган ўзбеклар ойлаб-йиллаб оила-фарзандларини кўрмасдан Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек мардикорлик қилиш ҳолига тушганлар, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўзбек мактаблари бекитиб ташланмоқда, ўзбекларни бу мамлакатлардан сиқиб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, 5 миллион ўзбек яшайдиган Афғонистонда битта ҳам ўзбек мактаби ёки синфи йўқ. Ўзбекларнинг бундай нарсалар билан ҳам иши йўқ.

Иқтисодий аҳволимиз ғариб эканлигини ҳам ҳаммага “Ҳаракат” билдирди. Масалан, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган Ғарб давлатларидан 30-50 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 5-6 баравар орқадамиз. Демак, одамларнинг ўртача ойлиги ҳам бизда шунча паст. Ўзбек профессорлари ва сенаторлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.

Мақсадимиз – ўзбекларни қайтадан миллат қилиш, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш, фаровон давлатлар қаторига кўтариш, халқаро саҳнада сезиларли роль ўйнайдиган, ҳамма ҳисоблашадиган кучли мамлакатга айлантириш. Бунинг учун Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш кераклигини ҳам фақат “Ҳаракат” гапирмоқда.

Ҳақиқий ўзбеклар “Ҳаракат”га, “Бирлик”га қўшилишлари керак. Улар қайтадан миллат бўлишни, Ўзбекистон фаровон мамлакатга айланишни истасалар бошқа йўллари ҳам йўқ.

Журналнинг 1995 йил 2-3 сонлари муқовасидаги иккита расмда “Бирлик” халқ ҳаракатнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ва Ўзбекистонни мустақил қилиш шиорлари остида Тошкент марказида 1989 йили ўтказган митингларини кўрмоқдасиз. Ўша митинг қатнашчиларини Лубянканинг агенти, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим калтаклатган, қаматган. Ўзбекистон парламентининг 1992 йил 3 июлдаги мажлисида Абдураҳим Пўлатнинг бошини ёрдиргани билан мақтанган. У чўчқанинг ҳоки ҳам Ўзбекнинг мақаддас тупроқларидан ахлатхоналарга отилиши керак ва отилади.