23 March 2017
08:21 - АҚШ ва Туркияда масхарабозликми ёки ақлдан озиш: Америка матбуоти Трамп-Россия ҳамкорлиги изларини қдирмоқда, Туркияда Эрдўғон Ғарбни терактлар билан қўрқитмоқда
Ўтган йилги президентлик сайловларида Тампга қарши Клинтонни қўллаб қувватлаган, аммо “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат башорат қилганидек Доналд Трамп президентлик пойгасида ғолиб чиққанидан алам ичида қолган АҚШнинг энг обрўли оммавий ахборот воситалари ўша алам ичида Доналд Тампнинг тирноғи остидан кир қидириш билан машғуллар. 20 март куни АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси - Вакиллар Уйининг Разведка бўйича Комитетидаги тингловда Федерал Тергов Бюроси (Federal Bureau of Investigation - FBI) директори Жеймс Коми Доналд Трампнинг одамлари билан Россия ўртасида махфий келишувлар бўлгани ҳақидаги гаплар текширилаётганини алоҳида урғулаши АҚШнинг оммавий ахборот воситаларини янада рағбатлантириб юборди.

Ўта машҳур CNN телеканали ва бошқа ахборот воситалари кеча-кундуз ҳеч бир пичоққа илинадиган факт келтирмасдан бу мазуни яна ҳам кенгайтириб ғажиётганларини тушуниш қийин. Улар “ковланаверса, албатта бирон нарса чиқади” деган фикрга асосланиб иш қилаётганга ўхшайдилар. Тўғри, уларнинг иддаоларини исботловчи жиддий фактлар ўртага чиқса, Трампга импичмент эълон қилиниши мумкин, аммо шундай фактлар бор бўлса, шу пайтгача ҳеч бўлмаса уларнинг ҳиди ўртага чиққан бўларди.

Демак, ҳозир савол туғилмоқда: АҚШнинг оммавий ажборот воситари ақлдан озмаяптиларми? Бундай мулоҳазалар шу йил 12 март куни”Ҳаракат” сайтида эълон қилинган :”Россия-Туркия-Ғарб муносабатлари аянчли ва ғариб аҳволда. Ўзбекларга нима?” номли хабар-таҳлилда айтилган қуйидаги фикр тўғрилигини исботламоқда-ку: “Ҳозир дунёда бўлаётган машмашалардан, АҚШ ва Ғарбий Европада бўлаётган ички машмашаларни ҳам ҳисобга олмоқдамиз, Хитой ғалаба билан чиқади”.

Туркияда бўлаётган воқеаларни эса, ҳеч шубҳасиз ақлдан озиш деса бўлаверади. Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Путин билан оғиз-бурун ўпишиб, Ғарбдаги тарихий шерикларига бузиш йўлидан кетиши тушуни бўлма йдиган даражага келмоқда. Ғарб лидерлари Эрдўғонни бу қадамларини қаттиқ танқид остига олаётганлари табиийдир. Чунки, Туркия НАТО аъзоси-ку.

Кеча Эрдўғон Туркияда қандайдир митинг каби йиғилишда нутқ сўзлаб, Ғарбга қуйидагича тош отди: “Қилаётган ишларингизни бутун дунё кўриб турибди. Бу кетишда яқинда дунуёниннг ҳеч бир ерида ғарбли одам кўчага ҳам чиқолмай қолади”. Яъни ғарбликларни ҳозир террористлар Ғарбнинг ўзида кўчаларда турли исломий терактларда ўлдирмоқдалар. Эрдўғон ўша террор ўзининг ва Туркиянинг ҳам иштирокида яна ҳам кенгайишига имо-ишора қилаётгани кўриниб турарди. Чунки, дунёнинг Туркия ва унинг атрофида бўлаётган жараёнлар билан иши ҳам йўқ. Шундай экан, юқоридаги сўзларни айтиш - давлат раҳбари учун ақлдан озиш эмасми?