21 March 2017
22:17 - АҚШда янги қонун: 8 та мусулмон мамлакатдан учиб келаётганлар қўлларида мобиль телефондан каттароқ электрон жиҳоз ололмайдилар

АҚШ Президенти 8 мусулмон мамлакатининг 10 та аэропортидан АҚШга учиб келаётган йўловчиларга қўлларида мобиль/смарт телефондан ташқари ҳар қандай электроник жиҳоз олиб келишларини тақиқлади. Бу ҳақдаги қарор шу кунларда ишлашга бошлайди.

Мана ўша 8 мамлакатнинг 10 та шаҳри: Истанбулдаги (Туркия, Отатурк аэропорти), Абу Даби (Бирлашган Араб Амирликлари), Оммон (Иордания), Жидда (Саудия), Доҳа (Қатар), Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари), Қоҳира (Миср), Касабланка (Марокаш), Қувейт (Қувейт), Эр-Риёд (Саудия).

Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусулмон ўлкаларидан исломчи террористлар бомбали жоҳозлар олиб келишларининг эҳтимоллиги катта эканлиги назада тутилиб, шундай қонун қабул қилинган. Туркия ҳам америкаликлар тарафидан ислом терроризми ўчоғи сифатида кўринишга бошлагани ҳам диққатга сазовордир.

Бу хабар бўйича ҳам ҳар доим айтаётган гапларимизни айтамиз. “Ислом” ва “Ислом терроризми” тушунчалари синонимга айланиб борар экан, мусулмонларнинг ўзлари бу аҳволдан чиқиш учун бир нарсалар қилишлари лозим. Бизнинг фикримизча, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш лозим. Кейинчалик, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закотни фарзликдан чиқариш, уларни қилинса савоб бўладиган, аммо қилинмаса гуноҳ ҳисобланмайдиган амалиётларга айлантириш керак бўлади. Акс ҳолда Ислом динининг келажаги бўлмайди.