21 March 2017
16:25 - Даҳшат: Ўзбекистонга 2016 йили Россиядан тўлов тизимлари орқали юборилган пул 3 йил аввалгисидан 3 баравар кам бўлибди
Россия Марказий Банки Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России каби тўлов тизимлари орқали 2016 йилда Россиядан Ўзбекистонга 1,888 млрд доллар пул ўтказмалари юборилгани, бу 2015 йил билан таққослаганда 20,34 фоизга камроқ эканлигини эълон қилди.

Ғарбнинг санкциялари остида Россия иқтисоди чўкишга бошламасидан аввал, масалан, 2013 йили, дейди мухбиримиз, Россиядан Ўзбекистонга сал кам 6 млрд доллар пул келганини Россия Марказий Банкига асосланиб, “Ҳаракат” ҳам хабар қилган эди. Ўз-ўзидан маълумки, Россиядан келаётган пулнинг асосий қисми у ерда ишлаётган ўзбеклардан бўлиб, бу пул Ўзбекистон Давлат Бюджети даромад қисмининг ярмидан ҳам кўпроқ эди. Яъни, Давлат Бюджетимиз ўша пул билан оёқда турарди.

Ҳозир Россиядан келаётган пул 3 баравар камайдими, демак, халқнинг қашшоқлик даражаси шунчага ортди. Аслида, бундай масалалар бўйича ҳукумат тушунтириш бериши керак. Бермаса, халқнинг ўзи, Олий Мажлис ва мавжуд партиялар буни талаб қилиши лозим.