27 February 2017
21:48 - Тошкентда яна ёнғин: йирик бизнес марказга ўт кетди

Бугун, 27 февраль куни тушдан сўнг Тошкент шаҳридаги Wyndham Tashkent меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказига ўт кетди. Интернетда тарқалган суратларда Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган бинонинг юқори қаватларидан бирида жойлашган хонадан олов ва қуюқ тутун чиқаётганини кўринади.

Доимгидек, ёнғин кўлами ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар очиқлангани йўқ. Ёнғин муносабати билан Олой бозори атрофидаги автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. UMS мобиль алқоа ширкати биноси ёнидаги мазкур марказ 6 та ўт ўчириш машинаси воситасида табиий офатдан халос бўлган.