26 February 2017
19:36 - Қаршида Ўзбекистон гимнининг муаллифи, Ислом Каримнинг маддоҳи, шоир Абдулла Орифнинг ҳайкали ўрнатилармиш

Президент Шавкат Мирзиё ўтган куни Қашқадарёда бўлганда Қаршидаги Абдулла Орипов ҳайкали лойиҳаси билан танишгани ҳақида ЎзА хабар тарқатди.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Орифнинг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилармиш. Шавкат Мирзиёга бу ҳам кам кўринибди, шекилли, бу ерда шоирнинг номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш зарурлигини ҳам таъкидлабди.

Ҳа, ўз исми-шарифидаги русларнинг “-ов” қўшимчасини мустақил бўлганимизга 25 йил ўтганига қарамасдан отишга журъат қилмаган бу шоир - СССР замонида ўз она тили, ўз ватани учун жонини ҳам беришга тайёр инсон сифатида 60-чи йилларнинг бошида ижод қилишга бошлаганини ҳамма билади. Аммо, 80-чи йилларнинг бошида коммунистик ҳокимият Наврўз байрамини нишонлаш одатини йўқ қилиш учун ҳаракат бошлаганда, айнан Абдулла Ориф режимнинг бош маддоҳи бўлганди. “Бирлик” халқ ҳаракати “Ўзбек тили - давлат тили” шиори остида халқни майдонларга олиб чиққанда, Абдулла Ориф у ерларда кўринмади. Ўзбек тили давлат тили бўлсин талаби билан майдонларга чиққанларни калтаклаиган ва қаматган Ислом Каримни мадҳ этувчи шеърлар ёзди.

Ўзбек халқи ўз қарорини бериши керак ва беради. Шундай хоинларга кўз юмиб, маънавий тубанликда яшайверамизми ёки миллат ва ватанга хоинлик қилган маддоҳларга энг камида тупириш кераклигини, миллат ва ватан хоинларини жазолаш шартлигини тан оламизми?