26 February 2017
02:14 - Қримтатарлар Анқарада Қримнинг Россия тарафидан босиб олинишига қарши чиқдилар, Киевда ҳам улар тинч ўтиргани йўқ
Кеча Россиянинг Анқарадаги элчихонаси олдида Туркиядаги қримтатарларнинг ташкилотлари Қримнинг Россия тарафидан босиб олинишининг 3 йиллиги муносабати билан норозлик акцияси ўтказдилар (расмда) ва элчихона олдига қора гулчамбар қўйдилар. Туркиянинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган Анадолу агентлиги бу акцияда бир неча ўн киши иштирок этганини айтмоқда.

Аммо муҳим бўлгани шуки, қримтатарлар қаерда яшашларидан қатъий назар ўз она ерлари ва миллатларининг тақдирига бефарқ эмаслар. Кеча улар буни яна бир марта Анқарада исботладилар. Сони жаҳон бўйича 30 миллиондан ошган ўзбеклар эса, 2010 йилнинг июнь ойида бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ҳамма тешикларини қисиб ўтиргандилар.

Кеча Киевда “Қрим ишғол остида: Украина ва дунё учун оқибатлари” номли халқаро форум бошланди. Эртага тамом бўладиган бу форумда қримтатарларнинг миллий лидери Мустафа Жамилўғли ва Қримтатралари Миллий Мажлисининг раиси Рефат Чубаров иштирок этмоқда. Улар келажакда Қрим Украина таркибида ўз тақдирини ўзи белгилаш принциплари асосида қандай яшаши кераклиги, ҳозир Украина армияси таркибида қримтатарларнинг отрядларини тузиш масалаларини ҳам муҳокамага чиқардилар.

Нима бўлганда ҳам, қримтатарлар ҳамма ерда тиниб тинчимасдан миллат ва ватаннинг келажаги учун курашаётганлари мақтовга сазовордир. Аммо, қачон Турк Дунёси уларни очиқча қўллаб-қувватлашга бошлайди?