24 February 2017
21:26 - Янги Маданият вазири ва спорт қўмитаси раиси тайинланди
Бугун Ўзбекистон Маданият Вазирлигида йиғилиш ўтказилиб, унда Маданият ва Спорт Ишлари Вазирлиги ўрнида ташкил қилинган Маданият Вазирлиги ҳамда Спорт Қўмитасига тайинланган раҳбарлар маълум қилинди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Маҳмуд Муродов Маданият Вазири сифатида таништирилди.

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавозимида ўтирган Рустам Қурбонов эса Жисмоний Тарбия ва Спорт Давлат Қўмитасига раис этиб тайинланибди. Бу одам аввал Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт Ишлари Вазири лавозимларида ишлаган, 2009 йилда Ислом Каримнинг қаҳрига учрагач, Олимпия шон-шуҳрати музейига улоқтирилган эди. Мана энди яна юқорига чиқарилибди.