24 February 2017
20:51 - Мантиқсизлик: Ҳаромий сенаторлар 10 минг сўмлик банкнотга ҳаромий Ислом Каримнинг суратини қўйишни рад этдибдилар

Қўғирчоқ ахборот воситалари билдиришича, 10 минг сўмлик номиналдаги янги банкноталар март ойида муомалага чиқарилади. Айни пайтда банкнот босмадан олдинги процедуралардан ўтмоқда. Маълум қилинишича, янги купюра дизайнида Ислом Карим сурати акс этмайди ва дизайн сўмнинг анъанавий тарихий обидалар ҳамда аждодларимиз акс этган кўринишда чиқарилади.

Маълум бўлишича, Марказий Банк Сенатга 3 хил дизайндаги купюрани тақдим этган. Шу намуналарнинг бирида марҳум Ислом Каримнинг сурати бўлган. Бу банкнота негадир Сенат томонидан маъқулланмабди.

Миллат ва давлатнинг тақдири билан иши бўлмаган, миллат ва давлатни ҳозирги аянчли аҳволга туширишда Ислом Каримга ёрдамчи бўлган, демак, ростдан ҳам ҳаромий деса бўладиган сенаторлар нимага бундай қарор чиқаришди? Бу қўғирчоқлар ўзи қарор чиқарармиди, юқоридан топшириқ келганлиги ўз-ўзидан маълум.

Расмда – 10 минг сўмлик банкнотнинг Ислом Карим расми билан безатилиши кутилаётган варианти. Шавкат Мирзиёга бунинг нимаси ёқмади, тушуниш қийин.