21 February 2017
20:42 - Душанбе – Тошкент авиарейси амалга оширилмади
Кеча, 20 февралга мўлалланган Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича авиапарвозлар Ўзбекистон томонининг айби билан амалга ошмагани ҳақида тожикларнинг "Сомон Эйр" ширкати бугун эрталаб хабар берганди. Аммо тушдан сўнг мазкур ширкатнинг ўзи қайта хабар тарқатиб, Ўзбекистон тарафига керакли ҳужжатларни етказиб бермагани учун тижорий директори ва бошқа лавозимдаги шахсларни ишдан олгани, баёнот учун узр сўрагани ҳақида маълум қилди.

Мунтазам асосда амалга оширилиши кутилаётган рейсларнинг биринчисида Душанбедан Тошкентга 26 йўловчи учиши керак эди. “Барча йўловчиларга чипта сотиб олишлари учун сарфлаган маблағлари қайтариб берилди. Баъзиларнинг билети Душанбе-Ҳўжанд йўналишига алмаштириб берилди”, дейилади авиаширкат баёнотида.