19 January 2017
15:00 - Даҳшат: Теҳрондаги энг баланд бинолардан бири ёнғин туфайли чўкди, ўнлаб ўлганлар бор
Эрононнинг пойтахти Теҳроннинг Туркия ва Буюкбритания элчиликлари ҳам жойлашган чорраҳадаги 16 қаватли бизнес-марказда бугун эрталаб ёнғин чиқди. Дарҳол тушуниб ҳам бўлмайдиган хабарлардан бир амаллаб тушунса бўладики, шаҳарнинг энг баланд биноларидан бири бўлган бу бизнес-марказда пластик ва тўқимачилик маҳсулотлари чиқарадиган кичкина корхоналар ҳам бор экан. Ёнғин ўшалардан бирида чиққан бўлса керак деб тахминқилинмоқда.

Ёнғинни ўчириш ҳаракатида бўлган юзга яқин ўт ўчирувчи бино ичида ёки атрофида бўлган пайтда, бино чўқибди. Ҳозирча ўлганларнинг сони ўнларча эканлиги айтилмоқда, уларнинг камида 30 нафари ўт ўчирувчилар. Бундан ташқари, чўккан бинонинг вайронлари остида камида 50 киши қолгани айтилмоқда.

Туркия ва Буюкбритани элчилликларининг ходимлари ҳар эҳтимолга қарши дарҳол бу ердан узоқлаштирилган. Аммо, элчихона бинолари ҳеч қандай зарар кўрмаган.

Ичида 45 ўт ўчирувчи бўлган 75 киши касалхонага олиб кетилган.

2001 йил 9 сентябрда ал-қоидачиларнинг террористик ҳужуми натидасида Нью-Йоркда иккита юз қаватли бинонинг чўкиши ва 3 мингга яқин одамнинг ўлиши билан солиштирсак, Теҳрондаги фалокат арзимаган нарсага ўхшайди. Минг афсуски, бундай фожеалардан бутунлай қутилиб бўлмайдиганга ўхшамоқда. Террористлар бўлмаса ҳам, турли сабаблар билан фалокатлар чиқаверади.