18 January 2017
23:06 - Ҳаж зиёратига борувчи ўзбекистонликлар учун квоталар сезиларли оширилди
Саудия Арабистон подишоҳлигининг Ҳаж бўйича маъмурияти 2017 йилда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квота миқдорини сезиларли даражада кўтарди. Шу пайтга қадар йилига 5200 нафар юртдошимиз зиёратларга бориб келса, энди бу миқдор 7200 тага етди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин Ишлари Қўмитасига кўра, эндиликда аввал ҳаж ёки умра зиёратини амалга оширганлар бу зиёратларга бора олишмайди.