18 January 2017
21:47 - Яна сариқ хабарми? Ўрисларнинг “Новости” Агентлигига кўра, Истанбул террорчиси қўқонлик бўлиб чиқди
Бутун дунё матбуоти қаҳрамонига айланган Абдуқодир Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан ва у ўз ватанини олти йил аввал тарк этган. Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган бу йигит 2011 йилда Ўзбекистондан Афғонистонга ўтган ва ортга қайтмаган.

Абдуқодир террорчилик гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида ҳам бўлган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати бу йигит ва унинг атрофидаги воқеалар, унинг қариндошларини текширмоқда.

Энг қизиғи, бу хабарни ўрисларнинг расмий давлат хабар агантлиги “Новости” тарқатди. Ўз-ўзидан маълумки, ўрислар бу хабарни Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматидан олганлар. Ёки, улар ҳам сариқ хабарчиликка тўла ўтдиларми?

Агар бу хабар тўғри бўлса, Миллий Хавфсизлик Хизматидагилар тушуниши керакки, террористнинг қариндошларини текшириш фойдасиз. Бундай текширишлар билан Абдураҳим Пўлат қилган башоратни, яъни ислом терроризмининг маркази энди Марказий Осиё бўлишининг олдини олиб бўлмайди. Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керак.

Бу жуда муҳим масала. Сўнги йиллардаги жараёнлар кўрсатмоқдаки, Ислом динининг дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишдан бошқа йўли йўқлигини ҳатто демократик мухолифат вакиллари ичида тушунмаётганлар бор. Собиқ “Эрк”чи Салой Мадамин атрофидаги баъзи псевдо-демократлар эса жиҳод, яъни террорни ўз йўллари деб танлаб бўлдилар.